Национальный цифровой ресурс Руконт - межотраслевая электронная библиотека (ЭБС) на базе технологии Контекстум (всего произведений: 634840)
Контекстум
Руконтекст антиплагиат система
Бюллетень «Экономика Узбекистана» (на узбекском языке)

Бюллетень «Экономика Узбекистана» (на узбекском языке) №2 2013 (954,80 руб.)

0   0
Страниц53
ID193521
АннотацияЕжеквартальный информационно-аналитический бюллетень «Экономика Узбекистана» это единственное в стране издание: выпускается ежеквартально на трех языках: узбекском, русском, английском; представляет комплексный, системный анализ осуществляемых экономических преобразований, складывающихся тенденций социально-экономической трансформации и модернизации в стране в максимально доступной форме. Издание особенно полезно в ситуациях, когда нужно не просто владеть цифрами, но и знать причину их происхождения, понимать, почему в экономике страны формируются те или иные тенденции; где широко представлена статистическая информация из различных министерств и ведомств, зачастую не публикуемая в одном издании. Эта отраслевая и региональная статистика, статистика по труду, банковская и бюджетная статистика, статистика по рынку ценных бумаг и малому предпринимательству в динамике за ряд лет как в абсолютных и относительных значениях.
Бюллетень «Экономика Узбекистана» (на узбекском языке) .— 2013 .— №2 .— 53 с. — URL: https://rucont.ru/efd/193521 (дата обращения: 26.04.2024)

Предпросмотр (выдержки из произведения)

ISSN2091-5047 Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетень 2013 йил январь-июнь Ташкент–2013 М У НД А Р И Ж А Таҳрир кенгаши <...> 2013 йилнинг I ярмида асосий макроиқтисодий параметрларнинг ижобий динамикаси сақланиб турди. <...> Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 108,0%ни ташкил этди. <...> Саноат ишлаб чиқариши ҳажмларини ўстиришнинг ва ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулот номенклатурасини кенгайтиришнинг рағбатлантирилиши, саноат тармоқларини янада диверсификация қилиш борасидаги чора-тадбирлар билан бирга саноатнинг 8,2%га, шу жумладан истеъмол товарларининг 14,4%га ўсишига ёрдам берди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қайта ишлаш корхоналарини қўллабқувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг инфратузилмасини ривожлантириш чоралари қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 7,3%га кўпайишига ёрдам берди. <...> Ишлаб чиқариш ва инфратузилма соҳасидаги энг муҳим лойиҳаларнинг жадал рўёбга чиқарилиши капитал маблағлар юқори суръатлар билан – 10,5%га ва қурилиш ишлари 16,1%га ўсишини таъминлади. <...> Товарлар чиқариш ва хизматлар ҳажмларининг ўсиши, янги ишлаб чиқариш қувватларининг яратилиши ҳамда аҳоли бандлигининг кенгайиши, шунингдек ички истеъмол бозорининг рағбатлантирилиши чакана товар айланмаси 14,6%га ва хизматлар ҳажми 12,1% га ўсганлигида ўз аксини топди. кенгайтиришга қаратилган энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларининг бажарилиши, шунингдек тармоқларнинг рақобатбардошлиги ошганлиги саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга имкон берди. <...> Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати (123%), енгил саноат (115,1%), қурилиш материаллари саноати <...>
Бюллетень_«Экономика_Узбекистана»_(на_узбекском_языке)_№2_2013.pdf
ISSN2091-5047 Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетень 2013 йил январь-июнь Ташкент–2013
Стр.1
таҳрир кенгаши Д.Р. Турдиев Ш.Ҳ. Ҳайдаров М.М. Мирзаев А.А. Абдуҳакимов А.А. Хаитов бош муҳаррир Б.М. Эшонов бош муҳаррир ўринбосари Ж.А. Фаттахова Лойиҳа координатори Х.М. Муродова Маслаҳатчилар О.З. Ғайбуллаев У.Ғ. Абдуллажонов таржимон У.З.Мирсагатова техник ёрдам Н. Шомухамедов бўлимлар бўйича масъуллар Ф.Ф. Насриддинов ........................................... (1.1, 1.3 бўлимлар) Д.Р. Абдуазизов ................................................. (1.2, 1.4 бўлимлар) Ж.Р. Сидиқов ..................................................... (2.1 бўлим) А.Я. Хайдаров .................................................... (2.2, 2.3, 2.4 бўлимлар) Е.С. Акулова ....................................................... (2.5 бўлим) Б.С. Юсупов ....................................................... (2.6 бўлим) М.А. Мирсодиқов ............................................ (2.7 бўлим) Э.М. Муҳитдинов, А. Икромов ......................... (3 бўлим) В.В. Батурина, С.В. Абдурахмонхужаев ........... (4 бўлим) Т.М. Аҳмедов, Х.М. Саидаҳмедов .................... (5 бўлим) МУ нд АР и ЖА 1. Макроиқтисодиёт 1.1. Иқтисодий ўсиш ................................................................................................. 1.2. Инвестициялар .................................................................................................. 1.3. Ташқи савдо ....................................................................................................... 1.4. Нархлар ва инфляция ....................................................................................... 2. Молия сектори 2.1. Давлат молияси ................................................................................................. 24 2.2. Пул-кредит сиёсати ........................................................................................... 25 2.3. Банк сектори ...................................................................................................... 28 2.4. Валюта сиёсати .................................................................................................. 30 2.5. Қимматли қоғозлар бозори .............................................................................. 33 2.6. Лизинг хизматлари бозори ............................................................................... 36 2.7. Суғурта хизматлари бозори .............................................................................. 38 2.8. «Молия сектори» бўлимига статистик илова .................................................. 40 3. иқтисодиёт тармоқлари 3.1. Саноат ................................................................................................................. 49 3.2. Аграр сектор ....................................................................................................... 53 3.3. Транспорт ва транспорт коммуникациялари ................................................. 56 3.4. Хизматлар ........................................................................................................... 58 3.5. «Иқтисодиёт тармоқлари» бўлимига статистик илова ................................... 61 4. кичик тадбиркорлик 4.1. Кичик тадбиркорликнинг ривожланиш тамойиллари ................................... 74 4.2. Бизнес юритиш баҳоси. Тадбиркорга ёрдам ................................................... 76 4.3. «Кичик тадбиркорлик» бўлимига статистик илова ......................................... 81 5. Минтақалар 5.1. Минтақаларнинг ривожланиши ....................................................................... 83 5.2. «Минтақалар» бўлимига статистик илова ....................................................... 87 6. итМнинг янги тадқиқотлари Ахборот-таҳлилий бюллетень Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ёрдамида тайёрланган © Center for Economic Research © TIKA ©JICA 6.1. Молиявий либерализация: Ўзбекистонда чакана банк хизматлари бизнесининг ровожланиш шароитлари ...................................................................... 91 6.2. Ўзбекистонда бандлик: муаммолар ва истиқболлар ............................................... 95 инфографика ......................................................................................................................... 100 4 6 8 9 1.5. Демография ва бандлик ................................................................................... 10 1.6. «Макроиқтисодиёт» бўлимига статистик илова ............................................. 12
Стр.2
1 Макроиқтисодиёт 1.1. иқтисодий Ўсиш иқтисодий ўсиш омиллари. 2013 йилнинг I ярмида асосий макроиқтисодий параметрларнинг ижобий динамикаси сақланиб турди. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 108,0%ни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариши ҳажмларини ўстиришнинг ва ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулот номенклатурасини кенгайтиришнинг рағбатлантирилиши, саноат тармоқларини янада диверсификация қилиш борасидаги чора-тадбирлар билан бирга саноатнинг 8,2%га, шу жумладан истеъмол товарларининг 14,4%га ўсишига ёрдам берди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қайта ишлаш корхоналарини қўллабқувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг инфратузилмасини ривожлантириш чоралари қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 7,3%га кўпайишига ёрдам берди. Ишлаб чиқариш ва инфратузилма соҳасидаги энг муҳим лойиҳаларнинг жадал рўёбга чиқарилиши капитал маблағлар юқори суръатлар билан – 10,5%га ва қурилиш ишлари 16,1%га ўсишини таъминлади. Товарлар чиқариш ва хизматлар ҳажмларининг ўсиши, янги ишлаб чиқариш қувватларининг яратилиши ҳамда аҳоли бандлигининг кенгайиши, шунингдек ички истеъмол бозорининг рағбатлантирилиши чакана товар айланмаси 14,6%га ва хизматлар ҳажми 12,1% га ўсганлигида ўз аксини топди. кенгайтиришга қаратилган энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларининг бажарилиши, шунингдек тармоқларнинг рақобатбардошлиги ошганлиги саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга имкон берди. Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати (123%), енгил саноат (115,1%), қурилиш материаллари саноати (111,9%), кимё ва нефть кимёси (105,3%), озиқ-овқат (107,1%) саноати каби тизим ташкил этувчи тармоқларнинг жўшқин ривожланиши таъминланди. Бу тармоқларнинг саноат ишлаб чиқариши умумий тузилмасидаги улуши 2012 йилнинг I ярмидаги 53%дан 56,1%гача ўсди. 1,2 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш объекти ишга туширилганлиги, шунингдек саноатда модернизациялашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш чоралари амалга оширилганлиги натижасида саноат тармоқларини диверсификация қилиш даражаси умуман 38,6%ни ташкил этди, шу жумладан меҳнат унумдорлигини ўстириш ҳисобига 6,5%га ошди. Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида тузилган шартномалар доирасида инновацион технологияларнинг серияли ишлаб чиқаришга жорий этилиши 2013 йил I ярмида 43 млрд. сўмликдан ортиқроқ инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берди. • Ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни ҳамда янги корхоналар ташкил этишни жадаллаштиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб этиш. Ҳисобот даврида ўзлаштирилган капитал маблағларнинг умумий ҳажми 12,1 трлн. сўмни ташкил этди ва қиёсий нархларда 10,5%га ўсди. Жами капитал маблағларнинг 62,6%и ишлаб чиқариш мақсадларига йўналтирилди. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган капитал маблағлар ҳажми 2012 йилнинг шу давридагига нисбатан 43,9%га, аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган капитал маблағлар ҳажми 26,1%га, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан ўзлаштирилган капитал маблағлар ҳажми 10,1%га ошди. Шу билан бирга, ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 25,3%ини аҳоли маблағлари ташкил этган бўлиб, бу аҳолининг инвестиция киритиш борасидаги фаоллиги юқори бўлганлигини кўрсатади. • мамлакат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва товарларни экспорт қилишни кўпайтириш, шу билан бирга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспорт қилинадиган маҳсулот ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш ҳамда ҳажмларини ошириш йўли билан экспортни кўпайтириш. Ҳисобот даврида рақобатбардош товарларни экспортга етказиб беришни кенгайтиришда корхоналарни рағбатлантиришни қўллаб-қувватлаш натижасида товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажми 2012 йилнинг шу давридагига нисбатан 11,4%га ўсди. Иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат минтақаларининг экспорт салоҳиятини кенМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг барқарор суръатлари сақланиб қолишига қуйидагилар ёрдам берди: 4 • саноатда таркибий ўзгартириш жараёнларининг чуқурлашуви. 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш ҳамда диверсификация қилиш кўламларини МАкРоиқтисодиёт / иқтисодий Ўсиш гайтиришни қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари аммоний сульфати, суюлтирилган газ, иккиламчи алюминий, юк автомобиллари, буғдой, трикотаж мато, мевасабзавот маҳсулотлари ва бошқа товарларни экспортга етказиб беришнинг жисмий ҳажмлари анча ошишига ёрдам берди. • Кичик бизнес ва хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар 2013 йилнинг I ярми мобайнида 15,8 МАкРоиқтисодиёт / иқтисодий Ўсиш 5
Стр.3